Бугунги кунда дунё миқиёсида кон-металлургия саноатида кондицион рудаларни қайта ишлаш ҳажмини камайтириб, ҳозиргача йиғилиб қолган техноген чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини ошириш зарурияти пайдо бўлган. Техноген чиқиндиларнинг ишлатилиши хақида босқичли концепция таклифи киритиляпти. Биринчи босқич техноген чиқиндиларни ресурс сифатида кўриб уларни қайта ишлашда минимал миқдорда чиқинди олиш назарда тутилади. Иккинчи босқичда эса чиқиндисиз технолоияларга ўтиш масалалари қуйилган. Мисол сифатида Ўзбекистоннинг (Навоий КМК ва Олмалиқ КМК) техноген чиқиндиларини комплекс ишлатилиши вариантларидан бири ва шу билан давлат иқтисодиётига таъсири кўрсатилган.
Таянч иборалар: техноген чиқиндилар, минерализациялашган масса, бойитиш чиқиндилари, чиқинди хона, буш тоғ жинси уюмлари, мис шлаклари, қурғошин клинкери, уюмда танлаб эритиш.
Currently in the world, in the mining and metallurgical industry there is a forced need to reduce the share of processing ores and increase the share of previously accumulated in-dustrial wastes. A phased concept of the use of man-made waste is proposed. At the first stage, the existing industrial wastes are considered as resources and are subject to complete processing with the minimum amount of new waste. At the second stage, the task is to devel-op non-waste technologies. The example of Uzbekistan (Navoi and Almalyk MMC) shows one of the possible options for the integrated use of industrial waste for the state economy.
Key words: man-made waste, mineralized mass, tailings, tailing, waste dumps, copper slag, lead clinker, heap leaching.