УДК: //

Георгий Агрикола. Ўн икки китоб

Авторы: Редакция журнала

Рубрика: ИЗДАННАЯ ЛИТЕРАТУРА СПЕЦИАЛИСТОВ АО «НГМК» || Выпуск: №1 (Январь-Март), 2024 год. || Скачать

Техника фанлари доктори, профессор Қувондиқ Санақуловнинг умумий таҳрири остида.

Кончилик иши ва металлургия ҳақида.

Таржимонлар: Венера Базарова, “НКМК” АЖ бошқармаси Таржимонлар бюроси муҳандиси              Абдурашид Ҳасанов, “ОКМК” АЖ бош муҳандисининг илм-фан бўйича ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор.

ISBN 978-9943-8533-6-2

© SAHHOF, 2023

 

Кончилик ишининг ривожланиш тарихи маълум бир вақт давомида инсонлар томонидан қандай фойдали қазилмаларни қазиб олганлигини кўрсатиш билан чекланиб қолмайди, балки кончилик ишида юз берган техник ўзгаришларни ҳам тавсифлаб беради. Бу эса ҳозирги замон кончиларини асрлар давомида тоғ-кон саноатининг ривожланиш тарихини янада кенгроқ билишга ундайди.

Биз Г. Агрикола (1494–1555 йиллар) фаолиятига тўхталсак, у ажойиб минералог, металлург, шифокор ва файласуф бўлганлигини алоҳида қайд этиб ўтишимиз жоиз. Олим катта ҳажмдаги амалий материалларни тўплаган ва умумлаштириб, кончилик иши ва металлургия бўйича батафсил қўлланма яратган. Унинг “Кончилик иши ва металлургия ҳақида”ги ўн икки китоби кончилик ишининг илк энциклопедияси ҳисобланади, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Кончиларнинг бир неча авлоди ушбу китобдан фойдаланиб, касблари асосларини ўрганиб келмоқда.

Бизни ушбу асар ёзилган вақтдан беш аср ажратиб туришига қарамасдан, бугунги кунда ҳам асар муаллифининг соҳа борасидаги донолиги, билимининг кўп қирралиги ҳайратда қолдиради. Бу китобда бугунги кун ёш олимлари учун зарур бўлган фазилатлар тарбияси ҳам мужассам. Булар илм-фанга содиқлик, теранлик, янгиликка интилиш, сўнгги илмий ютуқларини амалиёт билан уйғунлаштира олиш, кенг илмий дунёқараш, тадқиқотчилик каби хусусиятлардир.

 




Библиографический список

//