УДК: //

Меҳнатидан қадр топганлар

Авторы: Редакция журнала

Рубрика: ИЗДАННАЯ ЛИТЕРАТУРА СПЕЦИАЛИСТОВ АО «НГМК» || Выпуск: №4 (Октябрь-Декабрь), 2023 год. || Скачать

Меҳнатидан қадр топганлар

Ғоя муаллифи:  Кувондиқ Санақулов, “НКМК” АЖ Бошқарув раиси-Бош директори

Муаллиф: Низомиддин Садриддинов

ISBN 978-9943-9910-9927-5-9

© “SAHHOF”, 2023.

 

Навоий кон-металлургия комбинати ташкил топганлигига 65 йил тўлаяпти. Тарихан қисқа шу даврда комбинатнинг салоҳиятли раҳбарлари, етук мутахассислари, минглаб фидойи ишчи-хизматчиларининг жасоратли меҳнати туфайли Қизилқум минтақасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, асрларга татигулик ўзгаришлар рўй берди. Бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинати жаҳоннинг олтин ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялари ўнталигида ўзининг мустаҳкам ва муносиб ўрнига зга бўлиб келаяпти.

Комбинат иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда эришаётган ютуқлари билан Ўзбекистон довруғини оламга ёймоқда. Навоий кон-металлургия комбинати, айниқса сўнгги етти йилда ўз тараққиётининг янги, янада юксак босқичига қадам қўйди. Янги конлар ва янги заводларнинг фойдаланишга топширилаётганлиги мустақил республикамиз иқтисодиётини          ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш имконини бераяпти.

Ушбу китобдан комбинат раҳбару етук мутахассислари, меҳнат фахрийлари, шижоатли ёшларининг фаолияти, бугунги кунда корхонада рўй бераётган янгиланишлар ҳақидаги публицистик мақолалар ўрин олган. Улар ўқувчилар эътиборини тортади ҳамда китобхонларнинг улкан корхона истиқболлари ҳақидаги тасаввурларини янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади, деган умиддамиз.

 




Библиографический список

//